Gar Nolisak
Длительность: 04:59
Размер файла: 11.44 MB
Качество: 320 kbps
Дата добавления: 24.12.2022
Скачать

Текст песни

Зулмат ичра ўтар менинг туну куним,
Мен ҳам сиздай кўргим келар ой-қуёшни.
Лек тақдирдан нолимасдан яшайманким,
Фарёд солиб, тошга урмам азиз бошни.
Шукр дейман, оёқ-қўлим саломатдир,
Гар нолисам, бу худога маломатдир.
Минг бор шукр, кўкка етар бўйларимиз,
Ҳар кун тўйга уланмоқда тўйларимиз.
Тирик жоннинг ризқин берар қодир худо,
Элга тинчлик сўрар дуо, куйларимиз.
Неъматларнинг энг яхшиси ҳаловатдур,
Гар нолисак, бу худога маломатдур.
Тўрт ёнимда топганим – чин ёру дўстлар,
Билинмайди унча-бунча каму кўстлар.
Фарзандларим кулгусини эшитсам бас,
Хотиржамман, кўрмаса ҳам майли кўзлар.
Қалбинг билан кўриш ҳам бир кароматдир,
Гар нолисам, бу худога маломатдур.

Другие песни исполнителя Ozodbek Nazarbekov

Похожие песни